

Франция гранд клуби бош мураббийи Кристоф Галтье Мбаппе сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаслигини айтди. Бироқ оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар парижлик мухлисларга умид бағишлайди.
L’Equipe хабарига кўра, Мбаппеда 14 февраль куни "Бавария" билан бўладиган тўқнашувда иштирок этиш имконияти мавжуд. Манбанинг хабарига кўра, Килиан аллақачон майдонда югуриш машғулотларини қайта бошлаган ва якшанба куни у умумий гуруҳда машғулотларнинг бир қисмида иштирок этган.
Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" учрашуви 15 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.



