Маурисио Почеттино: «Кейнни Роналду ёки Мессидан кучли демаганман»
Tolibjon Qosimov
29 сен 2017, 21:56
«Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни мақтади.
«Кейн – дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бир, у ҳали ёш, шу боис ҳали янада кучаяди.
Мен ҳеч қачон Кейн Роналду ёки Мессидан кучли деб айтмаганман, улар умуман бошқа даражада. Улар 5-10 йилдан буён буни исботлаб келишмоқда. Харрига босим қилиш ярамайди, у ҳали ёш», – дейди Почеттино.