Матич: "Челси" Чемпионлар лигасида ким билан ўйнайди?"

Tolibjon Qosimov
1 сен 2018, 20:19
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Челси" мухлиси билан тортишиб қолди.

Сербияликнинг собиқ жамоа ҳисобланган Лондон клуби мухлисларидан бири "instagram"да футболчига энди ҳеч қачон Англия чемпионатини юта олмаслигини ёзган.

- "Челси" Чемпионлар лигасида ким билан ўйнайди? - деб унга жавоб ёзди Матич.

Эслатиб ўтамиз, МЮ жорий мавсум ЕЧЛда, "Челси" эса Европа лигасида тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: instagram.com/nemanjamatic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›