Мата: "Бугун биз майдонда 75000 футболчи бўлиб ўйнашни истаймиз"

Mirjalol Normatov
24 фев 2019, 11:11
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата АПЛнинг 27-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун биз майдонда 11 эмас, 75000 футболчи билан ўйнашни истаймиз. Барчамиз ғалаба учун интилишимиз керак. Ишонаман, мухлислар бизга катта ёрдам беради. Улар бизни олдинга чорлайди. Сўнгги пайтларда "Олд Траффорд"даги атмосфера жуда зўр, мухлислар биздан хурсанд. Улар бизнинг ўйинларимиз ва натижаларимизни кўриш учун келишмоқда. Биз ҳам уларни хурсанд қилишда давом этмоқчимиз. Умид қиламанки, бугун ҳам шундай бўлади.

Манчестерга келганимдан кейин шуни тушундимки, "Ливерпуль"га қарши ўйин жуда ҳам муҳим. Барча мухлислар айнан ушбу ўйинни кутишар экан. Барчадан ҳам ушбу ўйин энг кўп муҳокамаларда бўлади", - деди Мата.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›