
Бундан ташқари Аллегри жамоа ушбу мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритиш учун бор кучини ишга солишини айтиб ўтди.
- Биз асосан ҳимоя чизиғи билан кўпроқ иш олиб боришимиз керак. Чунки сўнгги тўртта ўйинда 7 та гол ўтказиб юбордик. Жамоа яхши ўйнади, бироқ иккита ахмоқона гол ўтказиб юборди. Шу билан биргаликда биз вазиятлардан унумли фойдаланиш устида иш олиб боришимиз зарур. Бизда келаси ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун вақт етарли. Ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак.
Эслатиб ўтамиз, неаполитанликлар “Милан” майдонида 1986 йилдан буён ғалабага эриша олмаётган эдилар.