

23 ёшли бразилияликнинг мушакларида муаммолар юзага келган. Унинг тикланиш муддати аниқ эмас, аммо ўйинчи камида 3-4 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юбориши тахмин қилиняпти.
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу жароҳат "Милан" фаол машғулотларга қайтганидан кейин содир бўлган 2-ҳолат ҳисобланади. Ўтган ҳафта жамоа форварди Златан Ибрагимович ҳам сафдан чиққанди.



