

Жамоани тарк этаётганлар ҳам бор. Олдинроқ Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Дилявер Абибуллаевлар бунгача расман клубдан кетишган эди.
Айни пайтга келиб эса, Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров ва Жамшид Ҳасановлар расман "газчилар" сафини тарк этиб бўлишди. Комилов ва Ғофуров кейинги мавсумни "Навбаҳор" сафида бошлашади. Ҳасанов эса "Қўқон-1912" жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.
Биз ушбу футболчиларимизнинг кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаган ҳолда "Машъал" жамоаси учун қилган хизматлари учун ўз миннатдорчилгимизни билдириб қоламиз.
Жамоа таркиби ва бўлаётган ўзгаришлар ҳақида имкон қадар мухлисларимизга маълумотларни тақдим этиб борамиз.
"Машъал" матбуот хизмати




