"Машъал" ва "Насаф"нинг биринчи лига жамоалари назорат учрашуви ўтказди

22 мар 2015, 15:43
Кеча Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол академияси майдонида Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" ва "Насаф-2" жамоалари назорат ўйини ўтказди.
Бу ўйинда "газчилар" жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Андаев бошқарувидаги "Машъал-2" жамоаси Ўзбекистон биринчилигини 4 апрель куни ўз майдонида "Истиқлол"ни қабул қилиш билан бошлайди. Ўзбекистон кубогидаги юриши эса бироз олдин , 1 апрель куни Бухоронинг "Ғиждивон" клубига қарши ўйин билан бошланади.

Назорат учрашуви
"Насаф-2" - "Машъал-2"  0:3
Голлар:
0-1 Жаъфар Исмоилов (22),  0-2 Суҳроб Исматов (34), Шокир Юлдашев (65)

"Машъал-2": Ҳусан Олимжонов, Муҳриддин Юсупов, Зуҳриддин Камолов, Жаъфар Исмоилов, Ёдгор Назаров, Шамсиддин Саъдуллаев, Бекзод Раҳмонов,  Муни Мирмуҳсин Юсупов, Расул Жўраев, Шокир Юлдашев, Сардор Сулаймонов.
Захира: Раҳим Давронов, Бакир Муртозаев, Санжар Аҳмедов, Искандар Шодмонов, Суннатилло Рустамов, Суҳроб Исматов, Ойбек Жўраев, Руйиддин Абдурасулов, Алибек Раҳматуллаев, Алвеш Муродуллаев.


Манба: fcmashal.uz