"Машъал" тиббий кўрикдан ўтди + ФОТО

5 янв 2015, 15:06
Кеча Тошкентда иккинчи босқич тайёргарлиги учун йиғинни бошлаган "Машъал" бугун тиббий кўрикдан ўтди.
"Футбол-Мед" қошидаги тиббий назоратдан жамоамизнининг аъзолари ўтиб бўлишди.

Энди жамоамиз йиғинни қолган қисмини тайёргарликка қаратади. Йиғин Тошкентда бўлиб , жамоамиз аъзолари "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жойлашди. Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади.

Ушбу йиғин доирасида иккита назорат учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи учрашув 11 январь куни  "Олмалиқ"қа , 18 январь куни эса "Динамо"га қарши бўлади.

ТИББИЙ КЎРИКДАН ФОТО:



















Манба: fcmashal.uz