UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Olamsport: Мурод Хонтўраев жанг қилади, теннисчиларимизнинг бугунги иштироклари ва бошқа хабарлар  1 12:23Нега "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлардан сўнг турли воқеалар юзага келмоқда?  8 12:14The Best маросимининг 10та энг ажойиб сурати  3 12:13Футбол юлдузлари ФИФА сўровномасида кимларга овоз беришди?   1 11:42Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 11:41Омар Моманидан карикатура: Яна Роналду ғолиб бўлди  3 11:31Роналду: "Месси-Роналду даври якунлангани йўқ, у энди бошланяпти"  13 11:11"Манчестер Сити" Премьер-лига рекордини ўрнатди  8 10:43Роналду ва Месси кимларга овоз беришган эди?  10 10:40Бугун соат 13:00да U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади  11 10:21Неймар кеча «Барселона» президенти билан учрашиб қолди  13 09:55Йилнинг энг чиройли голини томоша қилинг ва Жирунинг дилидаги гапларини ўқинг ВИДЕО  6 09:40Йилнинг энг яхши дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг фикрлари  11 09:23Зидан «Олтин тўп»ни олган ва йил мураббийи бўлган дунёдаги биринчи одам  21 09:13“Сўғдиёна” мухлислари Ғузорга боришади  5

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди Янгиликлар

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди

Бугун, 24 декабрь куни Муборак шаҳрида 2013 йил Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка эришган "Машъал" клубининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб Муборак шаҳрининг муҳташам кошоналаридан бирида жамоа аъзоларига кичик олтин медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унга бир қатор мартабали кишилар ташриф буюрди. Жумладан Муборак шаҳар ҳокими Аллақулов Панжи Эгамбердиевич, "Машъал" клуби президенти Шамсиев Шермат Жўрақулович, ПФЛ ходими Черников Роман Михайлович "Машъал" клубига аталган медалларни танътанали равишда жамоа аъзоларига топширишди.

Тадбирга 200 дан ортиқ клуб мухлисларининг ҳам қадам ранжида қилгани янада кўрк қўшди. Шунингдек маҳаллий санаткорлардан бири  Абдурашид Ўринов клубга атаб "Машъал" қўшиғини куйлаганда залга тўплаган клубнинг энг содиқ мухлис ва мухлисалари унга жўр бўлишди.
Бундан ташқари қўшни вилоят Бухородан ташриф буюрган Диёр гуруҳи ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни янада чиройли ўтишини таъминлаганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Тадбирда сўзга чиққан Панжи Аллақулов ва Шермат Шамсиев жамоанинг бу йилги иштироки ва эгаллаган ўрни қониқарли даражада бўлганини аълоҳида таъкидлаб ўтишди. Кейинги мавсмуда ҳам жамоани юқори ўринларда кўришликни бутун Муборак ахли истаётганини қўшимча қилиб ўтишди.

"Машъал" аъзодларидан эса бош мураббий Александр Хомяков билан жамоа етакчиси Дилявер Ваниев сўзга чиқиб мухлисларга, раҳбариятга мавсум давомида ҳар томонлама қизғин қўллаб-қувватлаганликлари учун клубнинг барча ходими номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.  

Клуб раҳбарияти журналистлар меҳнатини назардан четда қолдирмаганини ҳам аълоҳида айтиб ўтиш керак. Чунки "Машъал" жамоасини мавсум давомида матбуотда кенг ёритилишида фаол бўлган бир қатор ОАВ ходимларига клуб томонидан эсдалик совғалар топширилди. Эътиборлиси улар орасида "championat.asia"нинг икки нафар ходими борлиги сайтимиз ютуғи бўлди. Нарзулла Сайдуллаев, Исломбек Рустамбеков (championat.asia), Азиз Нурий, Зиёдулло Сафаров (voha.uz) ҳамда Зафар Жўраев (Қашқадарё ТВ)га  "Машъал" мураббийилари томонидан совғалар улашилди.  

Тадбирнинг иккинчи қисми эса "Муборак НефтГаз" корхонасига тегишли бўлган тантаналар ўтказиш залида кечди. Унда клуб ишчи ходимлари ва бир қатор меҳмонлар шарафига зиёфат ташкил этилди. Кечани Бухоронинг "Диёр" гуруҳи янада файзли ўтишига ўз хиссасини қўшганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тақдирлаш маросимининг иккинчи қисмида ҳам клуб раҳбарлари жамоанинг яна олий лигага қайтишида ўз ҳиссасини қўшган барча футболчи ва мураббийларга, шунингдек клубда узоқ йиллардан буён маъмур  сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Асад Раҳимовга бонус сифатида Artel компаниясининг қимматбаҳо телевизорларидан тақдим этди.  

Тадбирга ташриф буюрган Қашқадарё футбол федерацияси вице-президенти Норқул Даминов ҳам сўзга чиқиб "Машъал" клубининг яна кучлилар сафига қайтгани муносабати билан жамоа аъзолари ва мухлисларини самимий муборакбод этди.


Тақдирлаш маросимининг сўнггида 2013 йилги мавсум давомида ўзини кўрсатишга эришган бир қатор футболчилар турли хил номинациялар бўйича тақдирланди. Ҳамда уларга бир миллион сўмлик мукофот пуллари тақдим этилди.

Энг яхши дарвозабон - Санжар Қувватов
Энг яхши ҳимоячи - Мирзоҳид Ғофуров
Энг яхши ярим ҳимоячи - Жамшид Ҳасанов
Энг яхши ҳужумчи - Зохир Қўзибоев
Энг яхши ёш футболчи - Отабек Шукуров
Йил кашфиёти - Элдор Шомуродов
Энг яхши футболчи - Жаҳонгир Абдумўминов

Тадбирнинг тўлиқ фотогалереяси ва батафсил шарҳи эртага сайтимиздан ўрин олади.


Муборак шаҳридан Исломбек Рустамбеков ва Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди "Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди
Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор”...  148
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  203
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: