UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Кэррик “МЮ” билан шартномасини 2018 йилгача узайтирди  3 02:25"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО  47 02:18ПСЖ - Франция кубоги соҳиби! ФОТО  1 01:52Чех 5-марта Англия кубогида ғолиб чиқди  0 01:34Антонио Конте нимадан норози?  5 01:12«Боруссия Д» 4-марта Германия кубогини қўлга киритди  0 00:57А серияда 2000 йилда туғилган футболчи гол урди  2 00:28Арсен Венгер: “Келажагим борасида чоршанба ёки пайшанба куни аниқ қарор қабул қилинади”  7 00:11Италия. «Ювентус» охирги турда сўнгги дақиқаларда ғолиб бўлди  0 00:05“Селтик” требл қайд этди  2 23:57Венгер Англия кубогини қўлга киритиш бўйича мутлоқ рекордчига айланди  10 23:30Испания кубоги. Финал. "Барселона" - "Алавес". Таркиблар маълум  16 23:25"Арсенал" - Англия кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО  46 22:25Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман”  14 22:22Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди”  15

13 сен 11:12
Янгиликлар

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди.
Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, одатдагидек ҳар икки жамоа бош мураббийларидан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Азамат Абдураимов (“Андижон” бош мураббийи):
-   Ўйин қизиқарли кечди. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси кўпинча шундай ўтади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Эҳтимол бу узоқ йўл босиб келганимиз билан боғлиқдир. Аммо танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Биз биттадан кўп тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу ерга келишдан олдин “Машъал”нинг ўйин услубини жиддий ўргангандик. Бугунги баҳсда менга ҳакамлик сира ёқмади. Айниқса, биринчи таймда ҳакам ўйинни жуда паст савияда бошқарди.

-   Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол хусусида нима дея оласиз?
-   Бу ерда “Машъал” омад туфайли ғалаба қозонди дейиш мушкул. Чунки тан олиш керак, рақиб ўйиннинг охирларини анча кучли ўтказди. Кетма-кет ҳужум уюштирди. Ва мана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди деган фикрдан йироқман, фақат ҳужум қилаётган жамоанинг омади келиб қолди.

-   Негадир Асқар Жадигеровнинг иккинчи таймда ўйини қовушмади.
-   Жадигеров айни пайтда жамоамизнинг етакчиси ҳисобланади. Лекин жамоа мағлубиятга учраганда бу алоҳида бир ўйинчининг яхши ўйнамаганидан дарак бермайди, балки бутун жамоа шунга сабабчи бўлади. Бугунги учрашувда Жадигеров қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  88
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  60
Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди
Олий лиганинг 12-турида Наманганда "Навбаҳор" ҳамда...  61
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: