

"Менимча уни ушбу мавсум охиригача қолдириш керак эди. "Арсенал" ҳам унинг истеъфосида муҳим роль ўйнади деб ҳисоблайман.
Факт шундаки, "Тоттенхэм" "Арсенал"дан 20 очкога ортда қолмоқда. Ўтган мавсумда "шпорлар" катта босим остида қолган ва айнан Лондон клуби билан дастлабки тўртлик учун ўйнаганди.
Англия Кубогидан чиқиб кетиш, "Милан" тўсиғидан ўта олмаслик, "Саутгемптон" билан 3:3 ҳисоби. Март ойи "шпорлар" учун омадли келмади. Конте ҳам кетишини сезди чоғи. Шу сабабли у нималарнидир айтиши керак эди", - деди Киоун.



