
- Чилидан мундиалда катта натижалар кутаяпман. Биз улкан ғалабаларга эришишимиз мумкин. Бундан ташқари Колумбия ҳам "сирли тулпор". Чили қийин гуруҳга тушди: Испания ва Голландия доим фаворит саналишади, Австралияда эса катта тажриба бор. Аммо жамоамиз етакчилари ҳозир ажойиб спорт формасида эканликлари қувонтирмоқда, - дейди Салас "Global Sports" нашрига.