Марсело Модричга: "Ўзинг хато қилмайсанми?"

Aslanov Jasurbek
31 окт 2017
"Жирона" ҳамда "Реал" ўртасидаги ЛаЛиганинг 10-тур учрашувида (1:2) ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Лука Модрич ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Хорватиялик футболчи бразилияликнинг ҳаракатларидан кўнгли тўлмади ва бир вазиятда унга эътироз билдирди. Марсело бунга қуйидагича жавоб қайтарди: "Мен ёмон ўйнадим деб айтдингми. Ўзинг хато қилмайсанми?"

Зинедин Зидан шогирдлари 1:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, бироқ кейинроқ иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқаришди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Cuatro