

"Жуда ҳам хурсандмиз ва амалга оширган ишимиздан ғурурланяпмиз. "Барселона" ва "Реал"ни турнирдан чиқариб юбориш - жуда қийин иш. Бироқ ҳали финалга чиқмадик. Аммо грандларни ютдикми - финалга лойиқмиз.
Ўйин муҳим эди. Ҳужумкор ўйин кўрсатдик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Агарда "Реал"га ҳужумга ўтишга имкон берилмаса - ғалабага бўлган ярим йўл босиб ўтилади. "Реал" устидан назорат қилишни барча ҳам эплай олмайди", - деди Марселино.



