

Воқеа бугун тунги соат тахминан 01:00 атрофида содир бўлган. Бир ёки икки нафар номаълум шахс 48 ёшли мутахассис истиқомат қиладиган Фюводаги вилла деворидан ошиб ўтиб, деразани синдириш орқали уй ичига киришган.
Жиноятчилар уйдан "Louis Vuitton" брендига тегишли кийимлар ва аксессуарларни ўғирлаб кетишган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ўғриларнинг бармоқ изларини йиғиб олишган ва ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Францияда сўнгги пайтларда таниқли футболчи ва мураббийларнинг уйларига ҳужум қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Хабиб Бейе ҳозирда жамоаси билан муҳим баҳсларга тайёргарлик кўраётган бир вақтда бундай воқеа юз бериши кўпчиликни ташвишга солди.



