"Марсель" 4 нафар футболчи билан хайрлашади

Sherzod Nurmatov
18 июл 2023, 15:57
Улар ўзларига янги клуб излашлари керак.

"Марсель" ижарага олинган 4 нафар футболчи билан ҳисоблашмаяпти. Буни жамоа спорт директори Хавьер Рибалта маълум қилди.

"Исаак Туре жамоа билан машғулотларни бошлайди, унинг келажаги ҳақида кейинроқ қарор қабул қиламиз. Пап Гейе имкониятга эга бўлиши мумкин. Ўтган мавсумда ижарага олинган қолган ўйинчилар имкон қадар тезроқ ўзлари учун ечим топишлари керак", – деди функционер.

Булар Жордан Амави ("Хетафе"), Поль Лирола ("Эльче"), Салим Бен-Сегир ("Валансьен") ва Конрад де ла Фуэнте ("Олимпиакос").

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Provеnce

Сўнгги янгиликлар

Барча ›