

"Реал"ни ҳурмат қиламиз, аммо улардан қўрқмаймиз. Жамоамиз ҳозирги жойига муносиб. Айни дамда Чемпионлар лигаси финалига икки йил аввалгисидан яхшироқ тайёргарлик кўрганмиз. Жамоамизда ҳақиқий чемпионлар борлигини биламиз. "Ювентус" кучли рақибга қарши ҳам охиригача кураша олади" - дейди Маротта.



