Марокаш мураббийи: "Умид қиламанки, Роналду бизга қарши майдонга тушмайди"

Оқил Абдубарноев
9 дек 2022, 21:45
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

Ушбу рақиблар ЖЧ-2022 чорак финалида тўқнаш келишади.

"Марокаш дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнайди, уларда жуда маҳоратли футболчилар жамланган. Криштиану Роналду бўлажак баҳсда иштирок этадими-йўқми, буни билмайман. Умид қиламанки, у майдонга тушмайди. Роналду футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, шу боис у майдонга туширилмаса, бундан хурсанд бўламан", - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш - Португалия учрашуви эртага, 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›