

Учрашувдан кейин марокашликлар бош мураббийи Эрве Ренар football365.fr нашрига фикрларини билдирди.
"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ҳеч қачон осон ўйин бўлмайди. Биз ўзимиз учун жуда фойдали учрашув ўтказдик. Жума куни Сербияга қарши баҳс олиб боргандик. Ўзбекистонга қарши баҳсга эса таркибнинг 95 фоизини ўзгартирдик. Мен ўз ғояларим ортидан охиригача бораман. Жаҳон чемпионатига етарлича вақт бор, ҳозирча таркибда жароҳатлар йўқ. Олдимизда ўйинлар бор, унда биз таркиб танлаш борасида яхши қарорлар чиқаришимиз керак. Ҳар бир учрашувга таркиб танлаш - бу менинг ишим", - деди Ренар.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида африкаликлар ғалаба қозонишди.



