UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  6 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Марказий учрашувда ғалаба қозонган мураббий, дубль қайд этган футболчи ва «Дўстлик» дарвозабони — Про лига 13-тур лауреатлари Янгиликлар

Марказий учрашувда ғалаба қозонган мураббий, дубль қайд этган футболчи ва «Дўстлик» дарвозабони — Про лига 13-тур лауреатлари

Про лиганинг 13-тури ортда қолди.

Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони — Жамолиддин Ҳикматов («Дўстлик»)

«Дўстлик» бу тур ўз уйида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди. Учрашувда Ҳикматов ўз дарвозасидан гол олиб чиққан бўлишига қарамасдан, баҳс давомида бир неча бор муҳим вазиятларда жамоасини голдан қутқариб қолди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу турда «Дўстлик» ўзи учун муҳим бўлган бир очкони қўлга киритди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси — Нодирбек Мукаров («Шўртан»)

Турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Ғузор шаҳрида бўлиб ўтди. Унда «Шўртан» ўз уйида «Олимпик-Мобиуз»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу баҳсда мезбонлар сафида Нодирбек Мукаров дубль қайд этишга эришди. Ғузорликлар ярим ҳимоячиси голлардан ташқари учрашув давомида ўзининг фойдали ҳаракатлари билан ҳам ажралиб турди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи — Улуғбек Бакаев («Бухоро»)


Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди ва унда «Бухоро» «Арал»ни меҳмон қилди. Учрашувнинг бошидан бошлаб бухороликлар устунликка эришди ва рақибларини йирик 3:0 ҳисобида таслим этишни уддалади. Бухороликларнинг ушбу баҳсдаги ажойиб ўйин кўрсатишларида жамоа бош мураббийи Улуғбек Бакаевнинг ўрни катта ва шу сабабли «Бухоро» устози Про лига 13-турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика