Марио Кемпес юрагини операция қилдиради

Narzulla Saydullayev
28 сен 2014
1978 йил Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган Марио Кемпес юрагини операция қилдиради. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
"Текширув натижасида артерияларим 80 фоизга тўлиб тошганини аниқлашди. Шифокорлар нима учун шу пайтгача юрак ҳуружи бўлмаганига ҳайрон қолишди", - дейди 60 ёшли футболчи.

Операция сешанба куни АҚШ шифохоналаридан бирида бўлиб ўтади.

Марио Кемпес 1973-1982 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнага. Ҳужумчи терма сафида 43та ўйинда 20та гол урган.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football.kulichki.net