Марио Гётце ва Марио Гомес “Бавария” томонидан жаримага тортилди

8 июл 2013, 10:54
“Бавария” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Марио Гетце, ҳимоячи Ян Кирхгофф ва ҳужумчи Марио Гомесга расмий тадбирда “Nike” фирмасининг кийимида келганликлари сабабли 10 минг еврога жарима солди, деб хабар бермоқда Bild.

Сўнгги 40 йил давомида мамлакат чемпионларининг амалдаги ҳомийси “Adidas” фирмаси саналади ва бу фирма клубнинг 9.1 фоиз акциясига эгалик қилади. Томонларнинг келишувига биноан футболчилар расмий тадбирларда бошқа фирманинг спорт кийимларида келишлари тақиқланади. Клубнинг янги футболчилари Гётце ва Киргхофф, футболчиларни таништириш маросимида америка фирмасининг кийимида келиб хатога йўл қўйишган.


Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›