

Гельзенкирхен клуби 26 ёшли доминиканлик футболчи учун "Реал"дагидек маошга рози бўлган ягона клуб эди.
Мариано "Реал"да йилига 4 миллион евро маош олади.
Футболчининг ўзи Мадриддаги ҳаётидан мамнун ва жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ишончини қозонмоқчи.
Диас жорий мавсум Ла Лигада умуман майдонга тушмади. Эслатиб ўтамиз, Диас 2017-2018 йилларни ижара асосида "Лион"да ўтказган.


