Marca: Дюпон таркиб билан ишлашни бошлаб юборди

Omonjon To`xtamirzayev
6 май 2020, 17:46
Мутахассис футболчиларни уч гуруҳга бўлган.

Мутахассис таркибдагиларни уч гуруҳга бўлди ва иккита машғулот ўтказишга улгурди. Машғулот режаси ва футболчилар бажариши зарур бўлган машқлар белгилаб қўйилган.

Қайд этиш лозим, Дюпон футболчилар билан карантин даврида ҳам мунтазам алоқада бўлиб турди. Франциялик мураббий ҳар бир футболчига индивидуал режа тузиб чиққан ва ҳамкасблари, гаджетлар ёрдамида уларнинг бажаралиши ва кун тартибига қанчалик риоя қилинаётганини назорат қилиб турди. Буларнинг барчаси табиийки футболчилар спорт формасини ушлаб туриши учун қилинди. 

Жарроҳлик амалиётидан сўнг деярли тикланиб бўлган Эден Азар ва деярли шундай вазиятда турган Марко Асенсиодан ташқари, Зидан ва Дюпон ихтиёрида 26 футболчи бор.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca