Marca: "Барселона" бош мураббийликка Вальвердени таклиф қилиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
1 май 2014, 08:41
«Барселона» Херардо Мартинонинг ўрни бошқа мураббий қидиришда давом этмоқда.

Marca нашрининг хабар қилишича, каталонияликлар "Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальвердени ҳам бош мураббийликка таклиф қилишлари мумкин экан.

50 ёшли мутахассиснинг бильбаоликлар билан келишуви бир йилдан кейин якунига етади.

Аввалроқ эса, "Барселона" "Сельта" бош мураббийи Луис Энрике билан музокаралар бошлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›