UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди" Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" мураббийи Марат Мифтахуддинов фикрларини билдириб ўтди.

"Тахмин қилганимдек бўлди. «Турон» бугун аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Бунга тайёр эдим. Режага кўра, биринчи бўлимда ёш ўйинчиларни майдонга тушириб, иккинчи таймда тажрибали футболчилар ҳисобига ўйинни кучайтирмоқчи эдим. Ҳаммаси режа асосида кетди. Дарвозабонимизнинг хатосини инобатга олинмаса танаффусга ғолиб бўлиб йўл олишимиз керак эди, аммо бўлимни мағлуб ҳолда якунладик. Захирадан майдонга тушган тажрибали футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтира олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бугун қайсидир маънода тактик футболга гувоҳ бўлдик.

Кеча айтганимдек, биз мусобақа орқали янги мавсумга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Албатта мураббий сифатида кубокни қўлга киритишни истайман, бироқ Суперлигани ҳам унутмаслик зарур. Шунинг учун Фарғонага келганимиздан бери футболчиларга дам бераётганимиз йўқ. Хусусан, эртага ҳам икки маҳал машғулот ўтказамиз. Бу орқали албатта йигитларга оғир юкламалар берамиз. Шунинг учун учрашув давомида футболчиларнинг ҳаракатида оғирлик сезилиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика