UZ

Сўнгги янгиликлар

12 июн 14:43
Янгиликлар

Марат Бикмаев: "ЖЧда Бразилия чемпион, Россия кашфиёт бўлса керак"

Оғир жароҳати туфайли ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган Марат Бикмаев билан боғланиб, аввало соғлиги ҳақида сўрадик ва ЖЧ олдидан фикрлари билан қизиқдик.
- Бундан икки ҳафта муқаддам, Германияга бориб оёғимдаги асосий операцияни қилдириб келдим. У ерда 10 кундан ортиқ вақт мобайнида бўлдим. Худога шукур, қийинчиликлар ортда қолди ва ҳозирда барчаси яхши бўлиб бормоқда - дея гап бошлади Бикмаев.

- Тренажёр залида индивудиал машкларни бошлаб юборганман. Бугундан эса майдонга чиқиб, якка тартибда югуришни бошлайман. Насиб қилса 1-2 ойдан кейин умумий гуруҳ билан машғулот ўтказаман - деб қўшимча қилади Тошкентнинг Локомотив клуби аъзоси.

- Албатта миллионлаб мухлислар каби мен ҳам жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишини орзиқиб кутяпман. Унда қайси терма жамоага мухлислиқ қиламан? Биласизми мен учта терма жамоага ишқибозлик қилиб келаман. Булар - Бразилия, Аргентина ҳамда Германиядир. Шу уччаласидан бири ЖЧ-2014 ғолиб бўлади деган умиддаман. Бу борада Бразилиянинг имкониятини юқори баҳолайман. Мезбонлар ушбу йирик мусобақада ғолиб чиқиши шарт. Кўпчилик улардан чемпионликни кутмоқда.

- Футболчилардан Арен Роббен, Луиз Суарес ва бразилиялик бир қатор ўйинчиларга мухлислик қиламан.

- Менимча мусобақа кашфиёти Россия терма жамоаси бўлиши мумкин. Бундан бошқа вариантларни кўрмаяпман, ҳозирча - дея сўзини якунлайди Марат Бикмаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  141
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: