Марадона: “Путин-менинг кумирим”

Aslanov Jasurbek
1 июл 2017
Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона Москвага учиб келиши билан журналистларнинг Россия ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди.

-Бу сизнинг Россияга биринчи ташрифингиз эмас. Бу мамлакат сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

-Ажойиб мамлакат, одамлари меҳмондўст.

-Яқинда сизни Путин билан учрашиб, футбол ва футболдан ташқари мавзуларда суҳбатлашмоқчи эканлигингиз ҳақида хабарлар тарқалди...

-Ҳозирча мен ундан бундай таклифни олганим йўқ. Аммо Путин билан учрашишга умид қиламан. У менинг кумирим. Менинг уйимда деворда унинг расми осиғлиқ туради. Фидель Кастро ва Владимир Путиннинг суратлари ёнма-ён осиғлиқ турибди, -дейди Марадона.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: «Советский спорт»