

"Мен Мессига футболдан роҳат олишни маслаҳат берган бўлардим. Аргентина жаҳон чемпионатида ғолиб бўладими ёки йўқ, у танқидлар ҳақида унутиши керак. Месси ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас, у шунчаки майдондаги ўйиндан роҳатланиши керак.
Сампаолини ва унинг услуби қандайлигини билмайман. Бироқ терма жамоадаги кўплаб футболчилар билан танишман ва улар майдонда бор кучини беришини биламан. Бу жамоада ғалаба қозониш учун яхши имконият бор деб ўйлайман, бироқ Аргентинани фаворит демайман, чунки етакчилар ҳеч қачон ғолиб бўлишмайди" - дейди Марадона.



