
“Албатта футболчилар шанба кунги мағлубиятдан хулоса чиқаришган ҳолда яхши ўйнашади деб умид қиламан.
Биз мусобақани яхши бошладик ва шу руҳда давом этишимиз керак. Ўз майдонимизда бўлса ҳам, гуруҳимиздаги энг жиддий рақибга қарши ўйнашимизни жуда яхши тушуниб турибмиз. Лекин биз бор кучимизни ишлатган ҳолда яхши футбол намойиш этишимиз керак.
“Бавария” кучли жамоа эканлигини биламиз, бироқ шунга қарамай очко олишимиз шарт. Дурангга эришиш фикри билан майдонга тушмаймиз. Ўйиннинг биринчи дақиқаларидан ғалаба учун кураш олиб борамиз”, - дейди чилилик мутахассис.