UZ

Сўнгги янгиликлар

02:33Италия чемпионати. “Фиорентина” сўнгги дақиқаларда ғалабадан маҳрум бўлди  1 01:57Испания чемпионати. Дзадзанинг голи “Валенсия”га ғалаба келтирди  1 01:40Рио Фердинанд: “Ван Дейк – АПЛнинг энг кучли ҳимоячиси”  0 01:2431 дақиқада 4 та гол  1 00:22Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16 0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади  66 00:04"Қизилқум" - "Олмалиқ" учрашувидан фотожамланма  3 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:40Испания чемпионати. “Сельта” сафарда тўртта гол урди, “Лас-Палмас” мағлубиятга учради  3 23:27“МЮ” яқин кунларда Де Хеа билан шартномани узайтиради  6 23:09Россия чемпионати. “Зенит” сафарда “Краснодар”дан устун келди  0 23:01Фолланднинг “дубл”и “Байер”га йирик ғалаба келтирди  2 22:52“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади  3 22:42Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди  8 22:15Аларио дебют ўйинида гол урди ва....  2 21:57АПЛ. "Ньюкасл" "Брайтон"га кичик ҳисобда ютқазди  1

18 дек 20:09
Янгиликлар

Мансур Саидов: “Нефтчи”дан кетишимнинг сабаблари кўп”

“Нефтчи” жамоасида рўй бераётган ўзгаришлар кўпчиликни ҳайрон қолдиряпти.
Яқиндагина янги мавсум учун тайёргарликни бошлаган бўлсада, асосий таркибнинг деярли тенг ярми кетишга қарор қилди. Уларнинг орасида жамоа етакчиси ва сардори Мансур Саидов ҳам бор. 13 йилдан бери фарғоналиклар учун тўп суриб меҳнаткаш ва плеймейкер вазифасини муносиб тарзда бажариб келди. Лекин 2013 йил унинг учун “Нефтчи”даги охирги мавсум бўлиб қолди. Кейинги йилдан бошлаб футболчи ўзига янги саҳифа очади.

- “Нефтчи” билан ўртангизда бўлаётган ҳолатлар барчани ўзига қаратяпти. Жамоангиздан кетганингиз ҳақиқатми?

- Мен ҳақимдаги гап-сўзларга келсам, чиндан ҳам жамоадан кетдим. Бугун (суҳбат 14 декабрда бўлган) “Нефтчи” қароргоҳига келиб нарсаларимни йиғиштириб у ерни тарк этдим. Лекин кейинги йилни қайси жамоада ўтказишим борасида ҳеч нима айта олмасам керак. Тўғри, таклифлар йўқ эмас, аммо ҳали ҳеч нима аниқ эмас.

- Фарғонада мухлислар сизни қадрлаб, ҳурмат қилишарди. Ўзингиз учун қадрдон бўлган клубни бирданига тарк этишингизнинг сабаби нимада?
-  Нима сабабдан дейсизми? “Нефтчи”ни тарк этиш сабаблари кўп. Лекин уни сизга икир-чикиригача ошкор қила олмайман.

- Барибир нимадир туртки бўлгандир?
- Масалан, “Нефтчи”ни мендан ташқари бошқа ўйинчилар ҳам тарк этмоқдалар. Бироқ янги футболчилардан ҳали ҳеч ким келгани йўқ. Шунча йил Фарғонада тўп суриб озми-кўпми меҳнатимни сингдирдим. Энди ўзимни бошқа клубда ҳам синаб кўриш вақти етиб келди шекилли.

- Шу кунга келиб клубни 5-6 нафар футболчи тарк этишга улгурди. Бу “Нефтчи”нинг ички муҳити яхши эмаслиги билан ҳам боғлиқми?
- Ички муҳит ёмон эмас, чидаса бўлади. Тўғрисини айтсам, барибир олдингичалик эмас.

- Бош мураббий Амет Мемет билан муносабатингиз қандай эди?

- Бош мураббий билан орамизда қанақадир муаммо бор деб ўйламайман. У билан ярим йил ишлаган бўлсам, бир-биримизни яхши тушундик ва илиқ муносабат пайдо бўлганди.

- Мураббий сизга катта ишонч билан қараётганди. Футболчига эса ҳамиша мураббийнинг ишончи муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назарадан қараганда, “Нефтчи”да қолишингиз ҳам мумкин эди, тўғрими?

- Бугун эрталаб жамоа билан хайрлашганимда Амет Абдуллаевич билан гаплашдим. Тўғри айтдингиз, у мени жамоада қолишимни хоҳлаяпти. Бироқ боя айтдим, кетишимнинг бошқа сабаблари бор. Меметга юз бераётган вазиятни тўғри тушунтирдим, ўйлашимча у ҳам мени тўғри тушунди.

- Юрий Саркисян “Нефтчи”дан кетганидан сўнг жамоада парокандалик юз берганга ўхшаяпти. Ҳозирги воқеаларнинг барчаси Саркисяннинг кетгани билан боғлиқми?
- Бу ерда 13 йил тўп суриб асосан битта мураббий билан ишлаганман. Шу вақт ичида табиийки унга кўникиб, ўрганиб қолгандик. Шу сабабдан Юрий Вазгеновичнинг клубни тарк этиши барчамизга салбий таъсир кўрсатди ва бу ҳолатда ўзимизга келгунимизгача мавсум тугаб бўлди. Унинг ўрнига келганлар билан тил топишиб кетгунимизгача чемпионат поёнига етиб бўлганди. Барибир Саркисянни тарк этиши ёмон таъсир қилди. 13 йил ўйнаб фақат битта одам билан гаплашиб, битта одам кўрсатмаси билан ўйнардик. Ҳеч қачон бунақанги ўзгаришларни кўрмаганман. “Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни бошлаган бўлса, шу пайтгача Меметдан бошқа ҳеч ким билан гаплашганим йўқ.

- Олдингизда жамоаларнинг вариантлари турибди. Қачон ўзингиз учун янги клуб номини эълон қиласиз?
- Ҳозирча уларни ўрганиб чиқяпман. Мақсадим ўз олдига юқори вазифаларни қўйган жамоада тўп сурмоқчиман. Бемалол 3-4 йил футбол ўйнаб ўзимни кўрсатишимга кучим етади. Шуни ҳисобга олиб яхшироқ клубга ўтишни режалаштириб турибман. Ҳозир барча клублар йиғин бошлашгани йўқ, умуман бир қарорга келмадим.

- Таклифлар борасида аниқ жавоб айта оласизми?
- Очиғи, менга расман ҳеч ким жиддий таклиф билан чиқмади. Фақат айримлари оғзаки гап-сўзлар борлиги ҳақида айтишяпти. Қолаверса, бунгача “Нефтчи”дан расман кетмагандим. Мана, бугун жамоани тарк этдим, ўйлайманки бундан кейин аниқ таклифлар бўлса керак. Менимча кўп нарса янги йилдан кейин маълум бўлади деб ўйлайман. Қачонки шартномага қўл кўйганимдан сўнг ойдинлашади. Ҳозирча мен ҳеч қаерга шошилаётганим йўқ.

- 13 йил давомида мухлислар меҳрини қозонишга эришдингиз. Айтингчи, “Нефтчи”ни қандай ҳолатда тарк этдингиз?
- Бундай клубни тарк этиш қийин. Мен 13 йил ўйнагач кейин кетдим, бу – футбол. Мендан олдин эса Анвар Бердиев “Нефтчи” билан хайрлашди. Энг катта йўқотиш бу Юрий Саркисян бўлди. Ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан. Ким ўйлаганди, Юрий Вазгеновични кетади деб?

- Бундан кейин “Нефтчи”ни қандай тасаввур қиласиз? Яъни, аввалгидек совринли ўринлар учун курашишига ишонасизми?
- Бугунги кунда жамоанинг юқори ўринлар учун курашиши мураккабдек кўриняпти. Ҳозирча “Нефтчи”дан фақат кетганларни кўряпман, келганларни эмас! Шукур Пўлатов, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Шерзод Ҳакимов ва Шавкат Насибуллаев 100 фоиз кетишди. Мен эса олтинчиси бўлиб клуб билан хайрлашдим. Рости, яна 2-3 нафар ўйинчи ҳам кетиш арафасида юрибди. Нимагадир жамоани кучайтира оладиган футболчилар таклиф қилинмаяпти.  

- Ишқибозлар билан хайрлашдингизми?
- Ҳозирча йўқ.

- Мухлислар учун айтадиган гапингиз борми?
- Улар бир футболчи учун эмас, бутун жамоа учун мухлислик қиладилар. Мен учун жонажон жамоам бўлиб қолган “Нефтчи”дан кетишим қийин бўлди. Ўтган вақт давомида бизни қизғин олқишлаб туришгани учун мухлисларга миннатдорлик билдираман. Кетганимни эшитган одамлар қўнғироқ қилиб баъзилари омад тилади, баъзилари эса қолинг деб илтимос қилишяпти. Қаерда бўлсам ҳам фарғоналикларни унутмайман. “Нефтчи”да шунча йилни ўтказиб фаолиятимни тугатишимга яна бир неча йил қолганида кетиш оғир бўлар экан. Чунки футболни шу ерда якунлайман деб ўйлаб юрардим.

- “Нефтчи”да ўтказган фаолиятнгиздан тўла қониқдингизми?
- Ёшлигимдан бери шу ерда ўйнаб келдим. Саркисян менга қандай футбол ўйнаш кераклигини ва ҳаётда қандай ўз ўрнимга эга бўлишни ўргатди. “Нефтчи” учун ўтказган йилларимни ҳеч қачон ёдимдан чиқара олмайман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  234
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  189
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: