

«Рома» раҳбарияти учун ажойиб ҳафта. Салаҳ «Ливерпуль»га 35 млн фунтга сотилди, Манолас эса «Зенит»га 33 млн фунт эвазига ўтади, – деб ёзади SkySports журналисти.
Олдинроқ Манолас «Зенит» билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар чиққанди. У йилига 4 млн евро маош олади.




