

"Bild" хабарига кўра, вингер Мюнхен клуби билан тузган шартномаси орқали йилига 20 миллион евро маош олади. Шу орқали у "Бавария"да энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айланди.
Олдинроқ унинг "Ливерпуль"да йилига 12 миллион евро олаётгани айтилганди. Бироқ унинг агенти бу сумма пасайтириб айтилгани, унинг ҳақиқий маоши бундан кўпроқлиги айтилганди.



