

Италия футбол федерацияси (FIGC) Андреа Пирлони Италия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинлашдан воз кечганидан кейин воқеалар ривожининг эҳтимолий вариантлари маълум бўлди.
Аввалроқ "Милан" ва "Ювентус"нинг собиқ ўйинчиси FIGC техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардонинг дастлабки келишувлари ҳамда қўллаб-қувватлашига қарамай, Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлмаслигини маълум қилган эди. Россиянинг "Фонбет" букмекерлик компанияси билан ҳамкорлик бу тайинловни мураккаблаштириб юборди.
Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотларига кўра, айни пайтда кейинги ҳаракатларнинг иккита эҳтимолий сценарийси мавжуд:
Биринчи вариант: Ҳозирги вазиятда энг кам эҳтимолли сценарий сифатида Мальдини ва Леонардонинг янги асосий номзоди – Тиаго Моттани мураббийликка тайинлашни илгари суриш ҳисобланади.
Иккинчи вариант: FIGC президенти Джованни Малагонинг номзоди сифатида Роберто Манчинини тайинлаш. Бу ҳолатда Джорджо Кьеллини терма жамоанинг техник директорига айланиши мумкин. Ҳаммаси Мальдини истеъфога чиқиши ёки чиқмаслигига боғлиқ бўлади.
Мураббий Антонио Конте билан ҳеч қандай алоқа қилинмаган, деб таъкидлайди Ди Марцио.


