"Манчестер Юнайтед"ни сотиб юбориш ишлари кечикмоқда

Mirjalol Normatov
12 мар 2023
Глейзерлар оиласи "Манчестер Юнайтед"ни сотиб юбориш ишларини ёзгача кечиктиради.

Аслида ушбу ишлар 2023 йилнинг дастлабки чорагига қадар тугатилиши керак эди. Аммо энди клубдагилар таклифнинг қанчалик қулайлигига қараб энг камида июнь ойида ишлар якунланиши кутишмоқда.

Глейзерлар клубни 5 млрд фунтга сотмоқчи. Бироқ араб шайҳи Жасим бин Ҳамад ал-Тани томонидан берилаётган таклиф бунчалик эмас деб айтилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph