"Манчестер Юнайтед"га ПСЖ футболчиси керак

Mirjalol Normatov
18 мар 2019, 22:44
"Манчестер Юнайтед" ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Express" хабарига кўра, манкунианликлар ушбу мавсумдан кейин шартномаси якунланадиган футболчи билан музокараларни бошлашга тайёр турибди. Улар футболчига юқори маош таклиф қилишмоқчи.

Ҳозирда Рабьо учун "Бавария" ҳамда "Барселона" каби жамоалар жиддий тарзда курашишмоқда. 

Қайд этиш керак, Рабьо 2019 йилда ҳали расмий ўйинларда кўриниш бермади. У ПСЖ таркибида сўнгги ўйинини 12 декабрь куни ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›