

"ESPN" хабарига кўра, ушбу мавсумда клуб билан шартномаси якунланадиган футболчи билан раҳбарият янги келишув борасида музокара олиб бормаяпти. Шу боисдан Янг мавсум якунланганидан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Шу орқали Янг 1 январдан эътиборан бошқа клублар билан музокараларга киришса бўлади.
34 ёшли ҳимоячи МЮга 2011 йили ўтганди. Шу муддат давомида у жамоа таркибида 258 ўйинда қатнашиб, 19 гол урди ва 43 голга ассистентлик қилди.



