

30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер испаниялик футболчининг ўйинидан мамнун ва Матани яна бир мавсум МЮда олиб қолмоқчи. Хавбекка битимни 12 ойга узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома таклиф қилинди.
Мата таклиф ҳақида ўйлаяпти, чунки унда Италиядан таклифлар бор.



