

“Қизил иблислар” раҳбарияти “Лестер”га Жеймс Мэддисон трансфери борасида мурожаат қилди. Қайд этилишича, айни дамда томонлар музокараларнинг дастлабки босқичида. “Тулкилар” Жеймсни 60 млн фунтга баҳоламоқда. Қайд этиш жоиз, футболчи 2018 йил ёзида “Лестер” сафига қўшилганди. У АПЛдаги дебют мавсумида 36 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.



