"Манчестер Юнайтед" Кавани трансферидан воз кечади?!

Alisher
24 янв 2020
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги мумкин.

Манчестерликлар парижликларга 32 ёшли форвард учун 20 миллион евро миқдоридаги маблағни тўлашга тайёр эмас.

Футболчининг ҳафталик маоши "қизил иблислар" учун 360 минг фунтга тушиши мумкин эди. МЮ эса бунга тайёр эмас.

Олдинроқ, Каванига "Атлетико" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Times Sport