

Гарчи 26 ёшли футболчи жароҳатларга мойил бўлиб қолган бўлса-да, "қизил иблислар" у билан шартноманинг узайтирилишини исташмоқда. Буни Оле-Гуннар Сульшер ҳам қўллаб-қувватлаяпти. Ивуарликнинг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Ушбу мавсумда Байи МЮ таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 1 ассистни амалга оширди. Унинг бозор нархи 17,5 млн еврони ташкил қилади.



