"Манчестер Юнайтед" дарвозабонининг сотуви борасида келишувга эришди

Mirjalol Normatov
27 авг 2023, 12:11
"Манчестер Юнайтед" дарвозабон Дин Хендерсонни "Кристал Пэлас"га сотади.

"The Athletic" хабарига кўра, томонлар дарвозабоннинг 15 млн фунт эвазига трансфери борасида келишувга эришишган. Шунингдек, яна 5 млн фунт бонуслар тарзида ваъда қилинади. Шунингдек, манкунианликларга посбоннинг кейинги сотувидан ҳам пул ўтказиб берилади.

26 ёшли посбон яқин вақтларда Лондонга бориб, клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Ўтган мавсумни Хендерсон "Ноттингем Форест" таркибида ижарада ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›