"Манчестер Юнайтед" Дармианни қанчага сотмоқчи?

Aslanov Jasurbek
21 июн 2017, 13:18
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Матео Дармиан ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

27 ёшли футболчи хизматларига "Рома", "Интер" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

МЮ Дармианни 18 млн. фунтга баҳоламоқда ва футболчи борасида бўладиган яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Агар "Ювентус"га ўтса, у Дани Алвес ўрнини эгаллаши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" 2015 йилда Дармиан учун 12,7 млн. евро тўлаган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail