"Манчестер Юнайтед" Алекс Сандро билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
22 июл 2018, 17:45
"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро билан шахсий шартнома борасида келишиб олди.

"Sunday Times" нашри ҳодими Данкен Каслз маълумотига кўра, "Ювентус" футболчи билан хайрлашишни истамаяпти. Аммо "Манчестер Юнайтед" бразилиялик учун катта маблағ тўлашга тайёр. Ундан ташқари манкунианликлар Сандронинг маошини ҳам анчагина кўтариб юборади.

Алекс ўтган мавсум А Серияда "Ювентус" таркибида 26 учрашувда қатнашди ва 4 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sunday Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›