

Гомес МЮга 6 ёшида келган ва академиядаги барча босқичлардан ўтган. АПЛда ўтган мавсумнинг сўнгги турида "қизил иблислар" таркибида дебют қилган. Ўйинчига "Барселона" ва "Ювентус" қизиққан эди, лекин Англия U17 терма жамоаси сардори ҳисобланган 17 ёшли Гомес "Олд Траффорд"да қолишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Анхел Гомес шу йил Ҳиндистонда ўтказилган U17 Жаҳон чемпионатида инглизлар сардори сифатида бош совринни қўлга киритган.




