“Манчестер Юнайтед” ёзда Погбани қайтиришга умид қилмоқда

14 янв 2014, 14:33
“Манчестер Юнайтед” клуби “Ювентус”да тўп сураётган ярим ҳимоячи Поль Погбани қайтариш ниятида, деб хабар беради The Times.

Манбаънинг хабарига кўра, франциялик футболчининг ўзи премьер-лигага қайтишга қарши эмас. Погбанинг манчестерликлар сафига ўтиши эса ёзда амалга ошиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, Погбага “ПСЖ” ва “Реал” клублари ҳам қизиқишмоқда.


Манба: sports.ru