
Маълумотларга қараганда футболчига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.
"Канонирлар" футболчи борасида каталонияликларга расмий таклиф билан чиққанлар.
МЮ эса футболчи учун 22 миллион фунт тўлашга тайёр.
Лекин, манчестерликларнинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслиги Санчеснинг трансферига ҳалал бериши мумкин.