«Манчестер Юнайтед» қишда Янгни сотишга тайёр

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 13:05
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Эшли Янг қишки трансфер ойнаси вақтида клубни тарк этиши мумкин, деб хабар бермоқда Goal.com.
Футболчи бош мураббий Дэвид Мойеснинг режаларига кирмаяпти ва клуб Янг билан январь ойида хайрлашиши мумкин.

"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин (1:4) Янг таркибга киритилмай қўйилди. 

Ундан ташқари Мойес, футболчининг жуда кўп ҳолларда симуляция ишлатишига очиқчасига норозилигини билдириб ўтганди.

Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" қонот футболчиларидан Янузай ва Нани билан янги шартнома имзолаб улгурди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru