
Манкунианликлар ёз мавсумида Англия терма жамоасининг 28 ёшли ҳимоячиси учун 15 миллион фунт маблағ таклиф этишган эди. Бироқ “Эвертон” 20 миллион сўраган. Таъкидланишича “МЮ” қишки трансфер ойнаси пайтида яна бир бор Бейнсни сотиб олишга уриниб кўради.
Аввал берилган хабарларда “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти Дэвид Мойесга қишки трансфер учун 50 миллион фунт ажратиши маълум бўлган эди.